Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Фабио Каннаваро: «Терма жамоа сафида жуда ақлли футболчилар борлиги — бу менинг омадим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши ўйиндан кейин ўз фикрини билдирди.

"Эрон Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири. Бу жамоа сафида яхши мураббий ва яхши футболчилар бор. Уларга қарши ўйнаш осон эмас. Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин қийинчилик қарши тура олишимизни футболчиларимиз тушуниб етишди ва бир жамоа бўлиб ўйнашди. Бундай кучли жамоага қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш ҳамиша қийин бўлади. Лекин биз вазиятни жуда яхши назорат қилдик.

Биринчи куни айтиб ўтганимдек, жамоада кўп нарсани ўзгартиришни истамайман. Жамоадаги баъзи жиҳатларни яхшилашга ҳаракат қиламан. Кўпроқ ҳимоядан орқали ҳужумга ўтишга, балансни ушлашга ҳаракат қилдик. Тўп билан ҳам, тўпсиз вазиятларда ҳам. Баъзи вазиятларда юқори прессинг уюштиришга интилдик. Бизда вақт кам бўлгани учун кўп нарсаларни ўзгартира олмаймиз. Терма жамоа сафида жуда ақлли футболчилар борлиги — бу менинг омадим. Улар машғулот жараёнида завқ билан ишлашяпти.     Терма жамоада ички муҳит яхши эканини кўряпман. Лекин албатта жисмоний жиҳатдан яхшилашимиз керак бўлган жиҳатларимиз бор.

Яқинда футбол мавсуми якунига етади. Европада футболчилар учун эса мавсум давом этади. Шунинг учун мартдаги йиғинимиз ҳам осон бўлмайди. Шунга қарамай, жисмоний жиҳатдан ўсишимиз керак.

Албатта, терма жамоага жалб этилган янги мутахассисларнинг фойдаси тегади. Футболдаги майда деталлар кейинчалик яхши натижага олиб келади. Нутрициолог иш бошлагани учун ғалаба қозондик, деб айта олмайман.

Пенальтилар бўйича машғулотларда ишладик. Қайси ўйинчилар яхши пенальти тепишини кўриб олдим ва шундан келиб чиқиб футболчиларни танладим. Лекин пенальтилар якуни баъзида ижобий тугаса, баъзида салбий бўлади. Бугун омадимиз келди ва Кубокни Ўзбекистонга олиб кетамиз", — деди Каннаваро.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:50, 18.11.2025.
Ўқилди: 4136 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3768]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3482]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3375]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3293]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [3157]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2415]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2402]

ЖЧ-2026 олдидан Франция терма жамоасида Мбаппе иштирокида можаро юзага келди [2137]

«Челси» «Барселона»га 80 млн евро таклиф қилди [2097]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1919]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик