Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ клублари мавсум охиригача шу темпни сақлаб қолишса, нечта очко тўплашади?

Баҳо:
+ | -

Футбол статистикасини йиғишга ихтисослашган Opta портали 2025/26 йилги мавсумда Премьер-лига натижасига янги таҳмин тайёрлади. Агар жамоалар ўтган 11 та турдаги каби очко йиғишда давом этса, чемпионатнинг якуний турнир жадвали қандай кўринишда бўлишини экспертлар аниқлади. Натижалар АПЛнинг расмий ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.

Портал «Арсенал»нинг чемпионлигига ишонишда давом этмоқда. Ўртача ҳисобда «канонирлар» жорий Премьер-лига мавсумида ҳар бир ўйинда 2,36 очко тўплашмоқда. Opta суперкомпьютери Микель Артета жамоаси мавсум охирида 90 очко тўплаб, чемпионликни қўлга киритишини таҳмин қилмоқда.

Иккинчи ўринни 76 балл билан «Ман Сити» якунлайди, ҳозирча «шаҳарликлар» Англия чемпионати ўйинида ўртача икки очко олмоқда. Мамлакат чемпиони мақомида мавсумни бошлаган «Ливерпуль» эса мавсумни 62 балл билан якунлайди – худди «Астон Вилла», «Манчестер Юнайтед», «Борнмут» каби.

Opta турнир жадвалининг пастки қисмига «Бёрнли», «Вест Хэм», «Ноттингем» ва «Вулверхэмптон»ни юборади. Суперкомпьютер «бўрилар»га нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган – бутун мавсум давомида етти очко, бу лига тарихидаги энг ёмон натижа бўлади.

Аммо «Сандерленд» тахминларга кўра 66 очко тўплаши керак – шу тариқа клуб 2000/01 йилги мавсумда «Ипсвич»нинг рекордини такрорлаб, олий дивизионга кўтарилган жамоалар орасидаги энг яхши натижани кўрсатади.

Киритилди: 17:08, 19.11.2025.
Ўқилди: 1037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.