Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Вакилларимиз сув спорти турлари бўйича ЖЧда

Баҳо:
+1 | -

Шу кунларда Испаниянинг Барселона шаҳрида сув спорти турлари бўйича 15 – Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур йирик спорт анжуманида дунёнинг 181 давлатидан келган 2293 нафар спортчи, сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш, сув полоси, очиқ сув ҳавзасида сузиш ва хай-дайвинг бўйича 68 комлект медаллар учун кураш олиб борадилар.

Тўртинчи августга қадар давом этадиган мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари сув полоси, синхрон сузиш ва сузиш бўйича бўлиб ўтадиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Бугун, жаҳон чемпионатининг бешинчи куни синхрон сузиш бўйича ҳал қилувчи финал баҳслари ўтказилади. Афсуски, медаллар учун курашга киришадиган спортчилар орасидан ҳамюртларимиз Анастасия Рузметова ва Анастасия Здрайковская ўрин ола билишмади. 

Сув полоси бўйича ўтказилаётган мусобақаларда “А” гуруҳидан ўрин эгаллаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи учрашувни голландиялик вотерполчиларга қарши ўтказиб, 3:30 ҳисобида имкониятни бой бердилар.  Вотерполочиларимиз гуруҳда сўнгги баҳсни 25 июль куни Испания терма жамоасига қарши ўтказишади.

28 – июль куни сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида сузиш мусобақаларига старт берилади. Унда жами 40 комплект медаллар ўйналади. Сузиш бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини “Лондон-2012” Олимпия ўйинлари қатнашчилари Раънохон Омонова, Юлдуз Қўчқорова, шунингдек, Алексей Дерлюгов, Владислав Мустафин ва Даниил Букин ҳимоя қиладилар.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:14, 24.07.2013.
Ўқилди: 4772 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик