Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер Германия Бундеслигасининг 11-тури доирасида "Фрайбург"га қарши майдонга тушмаслиги мумкин.
"Мануэлнинг аҳволига келсак, ҳаммасини тарозига солиб кўриш керак. Нойер бироз бетоб бўлиб қолди, шунинг учун сўнгги машғулотларни ўтказиб юборди", - деди матбуот анжумани вақтида жамоа устози Венсан Компани.
"Бавария" - "Фрайбург" баҳси бугун, 22 ноябрь куни Мюнхенда бўлиб ўтади.













