Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Барселона" Харри Кейн ва Хулиан Альварес ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" раҳбарияти янги марказий ҳужумчи борасида бир қарорга келди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" "Атлетико"дан Хулиан Альвареснинг трансферидан вақтинчалик воз кечишга қарор қилган. Энди каталонияликлар "Бавария"дан Харри Кейнни ўз сафига қўшиб олиш учун максимал даражада ҳаракат қилишмоқчи. Айтиш керакки, Кейннинг хариди "кўк-анорранглилар"га Альвареснинг трансферидан икки баробар арзонроққа тушиши мумкин. Ҳужумчининг "Бавария" билан шартномасида 65 миллион евролик товон пули кўрсатилган.

Жорий мавсумда 32 ёшли Кейн барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг немис гранди билан меҳнат шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 12:34, 23.11.2025.
Ўқилди: 2202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.