Кириш Регистрация

Перес: «Негрейра иши»да иштирок этган ҳакамлар ҳали ҳам фаолиятини давом эттирмоқда»

Баҳо:
+ | -

"Реал" президенти Флорентино Перес "Негрейра иши"га яна бир бор изоҳ берди. Ўз вақтида "Барселона" ҳакамлар техник қўмитаси вице-президентига пул ўтказган. Каталония клуби майдондаги қарорлар учун эмас, ҳакамлар ҳисоботи учун пул тўлаганини даъво қилди.

"Барселона"нинг тўртта президенти 17 йил давомида ҳакамлар қўмитаси вице-президентига кўп миллионли тўловларни қўллаб-қувватлаган. Қўмитанинг ҳозирги раҳбари Фран Сото саҳифани очиб, "Негрейра иши"ни унутишимизни илтимос қилди. Уни ким ҳам унута оларди?

Ҳақиқат шундаки, "Негрейра иши"да иштирок этган ҳакамларнинг аксарияти ҳали ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳолат уларга нейтрал ҳаракат қилиш имконини бермаяпти," - дея Переснинг сўзларини келтиради Marca.

"Реал" якшанба куни Ла Лига доирасида "Эльче" меҳмони бўлади.

Киритилди: 16:36, 23.11.2025.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.