Кириш Регистрация
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

«Бирмингем»да ўзига хос, уникал стадион бўлади. Нархи — 1,2 млрд фунт! (Фото)

Баҳо:
+ | -

Ҳозир Чемпионшипда иштирок этаётган «Бирмингем» жуда ғалати ва ноодатий стадионга эга бўлади.

Британиянинг Heatherwick Studio студияси Америкадаги Manica Architecture бюроси билан ҳамкорликда клуб учун «Электростанция» деб номланган арена лойиҳасини тақдим этди. Стадион 62 минг томошабинга мўлжалланган бўлади ва Лондондан ташқаридаги Буюк Британияда иккинчи энг йирик аренага айланади.

Асосий меъморий акцент — иншоотни ўраб турган ўн иккита ғиштдан қилинган моржига ўхшаш труба. Бу орқали Бирмингемнинг саноат меросини эсга олиш мақсад қилинган. Тузилма нафақат томни ушлаб туради — моржиларда зинапоялар, лифтлар ва шаҳардаги энг баланд бар жойлашади.

Стадион қиймати 1,2 млрд фунт деб баҳоланмоқда. Даромад фақат футболдан эмас, балки концертлар, НФЛ учрашувлари ва бошқа тадбирлардан ҳам топилади.

Киритилди: 17:34, 23.11.2025.
Ўқилди: 1123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.