Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Амброзини: "Бу тасодифий ғалаба эмас"

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати навбатдаги турининг марказий ўйинида "Милан" иккинчи бўлим бошида Кристиан Пулишич томонидан урилган гол эвазига "Интер"дан устун келди.

Клубнинг собиқ футболчиси Массимо Амброзини ўйиннинг катта қисмида "Интер" устунлик қилганига қарамай, муваффақиятни тасодифий эмас, балки муносиб деб ҳисоблайди.

"Бу тасодиф эмас. "Милан" ташаббусни бериш ва шу билан бирга хавфли бўлиб қолишни ўрганди. Аллегри "Милан"га янги нафас олиб кирди, аммо Пулишичнинг голи билан боғлиқ эпизодда Зоммер яхши ўйнамади", - дея Амброзинининг сўзларини келтиради piamenta.it.

Массимилиано Аллегри жамоаси "Интер" устидан қозонилган ғалаба эвазига А Серия турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Киритилди: 07:46, 24.11.2025.
Ўқилди: 448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.