Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Мбаппе билан бунақаси Хаби Алонсо даврида илк бор содир бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лига доирасидаги "Эльче"га (2:2) қарши ўйинда гол ура олмади.

"Қаймоқранглилар" 78 ва 87-дақиқаларда Дин Хёйсен ҳамда Жуд Беллингемнинг аниқ зарбалари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди. Эътиборлиси, Мбаппе Хаби Алонсо даврида илк бор (ва жорий мавсумда ҳам) "қаймоқранглилар" сафида кетма-кет учта баҳсда гол ура олмади. Аввалроқ, француз "Райо Вальекано" (0:0) ва "Ливерпуль" дарвозаларини ҳам (0:1) ишғол қила олмаганди. Бу юлдуз ҳужумчининг апрель ойидан бери клубдаги энг узоқ давом этган голсиз сериясидир.

Қайд этиш жоиз, "Эльче"га қарши ўйинда Килиан самарали ҳаракатларсиз қолмади: иккинчи голдаги эпизодда у ассистент вазифасини бажарди.

Мбаппе 13 та аниқ зарба билан Ла Лига тўпурарлар пойгасида ҳамон пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 12:11, 24.11.2025.
Ўқилди: 3333 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик