Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Мареска: "Барселона"га фаолиятимдаги энг осон голни урганман"

Баҳо:
+ | -

Сешанба оқшомида "Челси" Чемпионлар лигаси умумий босқич 5-тури доирасида "Барселона"ни қабул қилади. "Аристократлар" бош мураббийи Энцо Мареска 2006 йилда "Барселона"га УЕФА Суперкубогида гол урганини эслади.

"Ҳа, бу муҳим лаҳза эди. Бу менинг ҳаётимдаги энг осон гол бўлганини доим айтганман. Чунки 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик, пенальти эса ўйин охирида белгиланди. Ўшанда пенальти тепиш осон ва ёқимли эди, ҳозир эса бошқача. "Барселона" ақл бовар қилмайдиган жамоа, аммо биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганини қиламиз," - деди Мареска матбуот анжуманида.

2006 йилда "Севилья" УЕФА Суперкубогида "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. 89-дақиқада Энцо Мареска пенальтидан унумли фойдаланган.

Киритилди: 18:37, 24.11.2025.
Ўқилди: 1910 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.