"Челси" сўнгги 11 ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозонди.
Бугун Энцо Мареска жамоаси Чемпионлар лигаси умумий босқич 5-турида "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. "Кўклар" 25 октябрдан бери ютқазмаяпти - "Сандерленд" (1:2) билан ўйиндан кейин 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.
30 ноябрь куни "Челси" АПЛ 13-тури доирасида "Арсенал" билан дерби ўтказади.














