Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

"Барселона"га қарши ўйинда қизил карточка олган "Атлетик"нинг муҳим футболчиси дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" ярим ҳимоячиси Ойян Сансет "Барселона"га қарши ўйиндаги дисквалификацияси туфайли "Реал"га қарши майдонга тушмайди.

22 ноябрь куни "Атлетик" Ла Лига 13-тури доирасида "Камп Ноу"да "Барселона"га ютқазиб қўйди (0:4). 52-дақиқада Фермин Лопеснинг оёғига орқадан зарба бергани учун Сансет қизил карточка олди.

Испания Қироллик футбол федерациясининг мусобақалар бўйича қўмитаси Сансетни "қўпол ва спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати" учун жаримага тортди ва Ла Лиганинг иккита ўйинига дисквалификация қилди. Шу тариқа, ярим ҳимоячи 29 ноябрь ва 3 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган "Леванте" ва "Реал"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Қайд этилишича, "Атлетик" қўмита қарори устидан апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 18:39, 26.11.2025.
Ўқилди: 1235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик