Нидерландиянинг ПСВ клуби бош мураббийи Петер Бос шогирдларининг Англиянинг "Ливерпуль" клуби устидан қозонилган ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган ўйин 4:1 ҳисобида якунланди.
"Мен жуда фахрланаман. Кўрганларим, шунингдек, биз ўйнаган футбол билан фахрланаман.
Биз баъзи нарсаларни ўзгартирдик ва бу иш берди. Босим остидан чиқиб кета олдик. Бу ПСВ учун зўр, аммо футболимиз нуфузи учун ҳам зўр," - дея мураббийнинг сўзларини келтиради NOS портали.













