"Милан" ярим ҳимоячиси Адриэн Рабьо жамоадоши Лука Модричга қойил қолганини айтди. Франциялик футболчи жорий мавсумда бирга тўп тепаётган хорватиялик хавбек ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"У оддий инсон ва футболни ёш боладек яхши кўради. У билан ярим ҳимояда биринчи кунданоқ ўзимни жуда қулай ҳис қилдим, чунки у юқори даражадаги маҳорат ва майдонни кўриш қобилиятига эга. Шунингдек, тўпни олиб қўйиш, югуриш ва керак бўлганда ҳужумда қатъий ҳаракат қилишда катта ҳисса қўшади.
У 40 ёшида ҳам ҳар куни ўйнаш истаги билан мени ҳайратга соладиган ажойиб футболчи. Мен унга жуда қойил қоламан: умид қиламанки, унинг ёшида ҳам менда шундай иштиёқ сақланиб қолади," - дея Рабьонинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.













