Томас Мюллер "Бавария"нинг жорий мавсумдаги ўйинларига баҳо берди.
11 турдан сўнг мюнхенликлар 6 очколик фарқ билан Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда. "Бавария" Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги 5 ўйиндан сўнг 3-ўринни эгаллаб турибди.
"Жамоа жуда яхши таркибга эга ва Компани бошчилигидаги мураббийлар штаби ажойиб ишларни амалга оширмоқда. Уларнинг ўйинини томоша қилиш завқли. Барча ўйинларни кўрмадим, лекин яхши таассурот қолдирди. Ҳозирча уларда ҳаммаси жойида ва умид қиламанки, келажакда ҳам шундай бўлади.
Собиқ жамоадошларим билан алоқада бўлиб тураман, кўплаб шарҳларни кўраман ва воқеалардан хабардор бўлиб тураман", - деди "Бавария"нинг собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда "Ванкувер Уайткепс" футболчиси.













