Кириш Регистрация

Жаҳон чемпиони: "Интер" 5 йилдан буён ўзгармаяпти"

Баҳо:
+ | -

Машҳур собиқ футболчи Жузеппе Бергоми Миланнинг "Интер" клуби қийинчиликлари ҳақида фикр билдирди.

"Нерадзуррилар" сўнгги икки ўйинда мағлубиятга учради, аввалига "Милан" билан дербида (0:1), кейин эса Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши баҳсда (1:2) имкониятни бой берди.

"Бу беш йилдан бери давом этмоқда - жамоа ўша-ўша. "Интер" яхши футбол, ёрқин ўйин услуби билан қувонтиради, Европада энг яхшилар қаторига киради, аммо бир хил муаммодан азият чекади. Футболчилар ўйин охирида жуда қийналишади, доим бир хил гол ўтказиб юборишади. Ҳеч нарса ўзгармайди. "Интер" ҳали ҳам ғалаба қозонишга ва чўққида қолишга қодир, аммо биз икки-уч йил олдин ҳам худди шу гапларни айтган эдик," - деди Бергоми Sky Sport билан суҳбатда.

Якшанба куни Кристиан Кивунинг жамоаси А Серия доирасида "Пиза" меҳмони бўлади.

Киритилди: 11:23, 29.11.2025.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.