Кириш Регистрация

"Барса" президенти Араухо ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоа ҳимоячиси Рональд Араухонинг Чемпионлар лигасининг 5-турида "Челси" билан ўйинда қизил карточка олганидан сўнг унга бўлаётган танқидларга муносабат билдирди.

- Мен Араухони ҳимоя қилиб, уни қўллаб-қувватламоқчиман. У катта танқидларга учради ва бу адолатсизлик. У майдонда борини беради. У бизнинг етакчимиз. У бу даврни бошдан кечириши керак. Мен унга иккаламиз бирга ютамиз ва бирга ютқазамиз, дейман. Биз бир жамоамиз," - дея Лапортанинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ умумий босқич 5-туридан ўрин олган учрашув сафарда "Барселона"нинг "Челси"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиши билан якунланган эди. Каталонияликлар 44-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади.

Киритилди: 11:38, 29.11.2025.
Ўқилди: 983 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик