Кириш Регистрация

Кейн "Бавария"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг пост жойлади

Баҳо:
+ | -

"Бавария" шанба куни ўз майдонида "Санкт-Паули"ни 3:1 ҳисобида енгди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мюнхенликлар иккита гол уришди. Ўйин давомида гол ура олмаган ҳужумчи Харри Кейн ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Муҳим ғалаба. Охиригача курашган йигитлар билан фахрланаман!" - деб ёзди Кейн ижтимоий тармоқда.

Айтиш керакки, "Санкт-Паули" учун бу мағлубият Бундеслигадаги кетма-кет 9-мағлубият бўлди. "Бавария" эса уч очко жамғариб, пешқадамликни мустаҳкамлади - иккинчи ўриндаги "РБ Лейпциг" билан фарқ энди саккиз очкони ташкил этмоқда.

Киритилди: 16:50, 30.11.2025.
Ўқилди: 439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик