Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг қийинчиликлари ҳақида гапирди. Якшанба куни "қаймоқранглилар" аутсайдер "Жирона" билан дуранг ўйнаб (1:1), яна очко йўқотишди. Бу пойтахт грандининг Ла Лигадаги кетма-кет учинчи дурангидир.
"Кетма-кет учта дурангдан кейин футболчиларга эътирозим йўқ. Барча ҳолатларда биз ғалабага яқин эдик. Мавсум давомида ҳар доим кўтарилиш ва пасайишлар бўлиб туради. Ҳужумда кескинроқ ўйнашимиз, тўпни узоқроқ назорат қилишимиз керак. Биз ўйинни яхшилаш учун бу муаммони таҳлил қиламиз," - дея Алонсонинг сўзларини келтиради Madrid Universal.
Кетма-кет муваффақиятсизликлар "Реал"ни биринчи иккинчи ўринга тушириб юборди: мадридликлар жадвалда пешқадамликни "Барселона"га бой берди, унинг ҳисобида ҳозирда бир очко кўпроқ.













