Кириш Регистрация

Маунт "Манчестер Юнайтед" сафидаги ғалабали голидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Мэйсон Маунтнинг голи якшанба куни бўлиб ўтган Премьер-лига доирасидаги "Кристал Пэлас"га (2:1) қарши ўйинда "Манчестер Юнайтед"га ғалаба келтирди.

"Қизил иблислар" биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди, аммо ўйин тақдирини ўзгартира олди: 54-дақиқада Жошуа Зиркзее гол урди, 63-дақиқада эса Маунт ҳал қилувчи голни урди.

"Бу мавсумда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бугун ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Ниҳоят, анчадан бери бўлмаган ўйинни охиригача ўтказишга муваффақ бўлдим. Ҳозир ўйиндан завқ оляпман," - деди англиялик футболчи TNT Sports нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 08:29, 01.12.2025.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.