Кириш Регистрация

Спаллетти Влаҳович неча ойни ўтказиб юборишини айтди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужумчи Душан Влаховичнинг тикланиш муддатлари ҳақида маълумот берди.

Влахович Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Кальяри"га (2:1) қарши ўйинда туринликларнинг асосий таркибига киритилди, бироқ жароҳат олиб, 31-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

- Влаховичнинг тикланиш вақти? Ўйлайманки, у икки ёки уч ойдан кейин қайтади, аммо кейинроқ шифокорлар аниқроқ айтишади," - дея Спаллеттининг сўзларини келтиради журналист Николо Скира.

Жорий мавсумда 25 ёшли Влахович барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 17 та учрашувда майдонга тушиб, олти марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва иккита ассист муаллифига айланди.

Киритилди: 17:17, 02.12.2025.
Ўқилди: 428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик