Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат - Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария - Спортинг
10/12 01:00 Монако - Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта - Челси
10/12 01:00 Барселона - Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер - Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ - Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм - Славия
10/12 01:00 Юнион - Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

«Навбаҳор»: Рисқуллаев келди, айримларга жавоб берилди

Баҳо:
+ | -

Эртага "Навбаҳор" Тошкентда ташкил этилан ўқув-машғулот йиғинини якунлайди. Пойтахтда ўтказилган назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби таркибга жалб қилинган футболчиларни синовдан ўтказиб олишмоқда.

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоа машғулотларига Яннис Мандзукас (“Қизилқум”), Рустам Аъзамов (“Локомотив”) келиб қўшилишганди. Ўтган вақт давомида жамоа сафига Аҳрол Рисқуллаев (“Динамо”) ва Фаррух Нурлибоев (“Олмалиқ”) келиб қўшилишди. Рисқуллаев ҳозир жамоа билан бирга бўлса, Нурлибоев бир кунлик машғулотдан кейин ортга қайтган. Шунингдек, жамоада айни пайтда биринчи лига вакили “Регистон” жамоасидан ярим ҳимоячи Марат Қудратов ҳам кўрикдан ўтмоқда.

Мураббийлар штаби айрим футболчиларга жавоб беришни лозим топишди. Хусусан, мавсумнинг биринчи қисмини “Чуст-Пахтакор” жамоасида ўтказган Мирзоҳид Маҳкамов, Бобир Расулов ва Фарруҳ Йўлдошев кўрикдан ўта олмай ортларига қайтишди. Шунингдек, давралар оралиғида яна жамоага қўшилган Элмурод Низомбоев энди “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Аъзам Алиев ёшлар жамоаси билан иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун ортга қайтган бўлса, Соҳиб Абдуллаев жароҳат туфайли муддатидан олдин Наманганга қайтди.

Футболчилар эртага Муборакнинг “Машъал” клуби билан пойтахтдаги сўнгги назорат ўйинини ўтказишади. Шундан сўнг жамоамиз Наманганга қайтиб келади. Икки кунлик дам олишдан сўнг машғлотлар Наманганда олиб борилади. Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни наманганликлар “Андижон” билан меҳмонда давралар оралиғидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Қўшимча маълумот ўрнида олий лигадаги трансфер дарчаси ёпилишига қадар жамоага маҳоратли футболчиларни жалб этилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:38, 26.07.2013.
Ўқилди: 3901 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.