Кириш Регистрация

АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл" билан ўйинда базор дурангга эришди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши баҳсда дуранг қайд этди - 2:2.

Биринчи бўлимда гол урилмади. Учрашувнинг 71-дақиқасида "қарғалар" ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнс ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, меҳмонлар жавоб тўпини киритишди - ҳимоячи Кристиан Ромеро гол урди. Ўйиннинг асосий вақти якунида "шпорлар" дарвозасига пенальти белгиланди, уни Антони Гордон голга айлантирди. Қўшиб берилган дақиқаларда Ромеро қайчи услубида зарба йўллаб, дубль қайд этди ва лондонликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Тоттенхэм" очколарини 19тага етказиб, 11-ўринга кўтарилган бўлса, "Ньюкасл" қўшимча кўрсаткичлар бўйича "шпорлар"дан ортда қолиб, 13-поғонага жойлашган.

АПЛ. 14-тур

3 декабрь, 01:15

Ньюкасл - Тоттенхэм - 2:2

Голлар: Гимарайнс, 71 (1:0). Ромеро, 78 (1:1). Гордон, 86 - пенальтидан (2:1). Ромеро, 90+5 (2:2)

Ньюкасл Юнайтед: Рамсдейл, Тшау, Берн, Холл, Ливраменто, Тонали (Гимарайнс, 46), Жоэлинтон, Майли (Шер, 90+3), Барнс (Гордон, 66), Мерфи (Эланга, 66), Вольтемаде

Тоттенхэм Хотспур: Викарио, Дансо, Ромеро, Удоджи, Порро, Бентанкур, Бергвалль (Симонс, 77), Сарр (Грэй, 87), Джонсон (Ришарлисон, 77), Кудус (Одобер, 87), Коло Муани (Тель, 77)

Огоҳлантиришлар: Ромеро, 23. Бентанкур, 56. Ришарлисон, 86

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:27, 03.12.2025.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.