Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

«London Chess Classic». Нодирбек Абдусатторов кетма-кет олтинчи ғалабага эришди ва ғолибликка жуда яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Англиядаги «London Chess Classic» турнирида кеча 7-тур ўйинлари ўтказилди. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов кетма-кет олтинчи ғалабани қўлга киритди.

Ҳамюртимиз бу сафар англиялик Люк МакШейнга қарши оқ доналарда ўйнади. Ўзбек шахматчиси дебютдан кичик устунлик билан чиқди ҳамда позицон жиҳатдан аниқ юришларни амалга ошириб, рақиб йўл қўяётган кичик ноаниқликлар эвазига ўз устунлигини ошириб борди. 26-юришда Абдусатторовнинг рақибнинг заиф пиёдаларидан бирини уриб олди. Шундан сўнг 30-юришда томонлар Фарзинларни алмашишди.

Нодирбек ортиқча пиёдани охир-оқибат Фарзинга олиб чиқиш учун техник имкониятга эга эканини тушунган МакШейн 56-юришда таслим бўлишга қарор қилди.  

Ушбу ғалабадан сўнг Нодирбек 6,5 очко билан пешқадамликни янада мустаҳкамлади. Иккинчи ўриндаги Алиризо Фирузжа бу сафар ҳам дуранг ўйнади ва мусобақа тугашига 2 тур қолганида ўзбек спортчисидан 2,0 очко ортда қолмоқда. Турнирда 3 декабрь — дам олиш куни. 4 декабрь куни эса Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Фирузжага қарши баҳс олиб боради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:19, 03.12.2025.
Ўқилди: 2170 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.