Кириш Регистрация

Мареска: "Биз ҳар доим ҳам "Барселона" ва "Арсенал"га қарши ўйнай олмаймиз"

Баҳо:
+ | -

"Челси" устози Энцо Мареска жамоадан ҳар бир ўйинда ажойиб ўйин кутмасликка чақирмоқда.

Чоршанба куни "кўклар" "Лидс"га ютқазди (1:3). "Товуслар" билан ўйин олдидан лондонликлар "Барселона" (3:0) ва "Арсенал" (1:1) билан баҳслардаги ўйинлари учун кўплаб мақтовларга сазовор бўлишди.

"Биз ҳар доим ҳам "Барселона" ва "Арсенал" билан ўйинлардаги каби ўйнай олмаймиз. Бизда ҳар икки-уч кунда ўйнай олмайдиган футболчилар бор. Булар қаторига Рис Жеймс ва Уэсли Фофана киради - бизда уларни ҳар сафар майдонга тушириш имконияти йўқ", - деди италиялик мураббий мағлубиятдан кейин берган интервьюсида.

"Челси" Премьер-лига жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Мареска жамоаси шанба куни "Борнмут"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:10, 04.12.2025.
Ўқилди: 510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик