Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Темур Ҳакимов «Андижон»да ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

Ўз қароргоҳида шуғулланаётган "Андижон" иккинчи босқичга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кеча куннинг иккинчи ярмида “Соғлом авлод” стадионида машғулотлар ўтказилди. Мана шу машғулотда мураббийлар икки томонлама ўйин орқали футболчиларни синовдан ўтказишди.

“Оқлар”: С.Смородин, Д.Маҳмудов, Д.Турсунов, А.Азизов, Ф.Ҳасанбоев, А.Тўхтасинов, Б.Ғозиев, Б.Абдураҳимов, Р.Раҳмонов, Д.Краев (А.Жўрабоев), Л.Солиев.
“Сариқлар”: А.Турсунбоев, И.Ибрагимов, А.Маматказин, А.Қаюмов, У.Норқобилов, А.Раҳмонов, Т.Маҳмудов, А.Мансуров, А.Жадигеров, А.Абдуқодиров, А.Жўрабоев (А.Сидоров).
Голлар: Д.Краев, Л.Солиев, А.Жўрабоев.

Бўлимлар вақти 30 дақиқадан иборат бўлди ва бу учрашувда “оқлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дмитрий Краев, Лочин Солиев ва иккинчи таймда “оқлар” сафида ҳаракат қилган Акмал Жўрабоев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, куни кеча жамоага “Сурхон”дан икки нафар ўйинчи Тоҳир Маҳмудов ва Улуғбек Норқобилов келиб қўшилишди. Бундан ташқари тажрибали футболчи Асқар Жадигеров ҳам жамоага қайтди. Аммо кетганлар сони яна биттага кўпайганини айтиб ўтиш керак. “Пахтакор”дан ижарага олинган Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнамайдиган бўлди. Эртага жамоа “Соғлом авлод” стадионида “Нефтчи” ўринбосарлари билан куч синашади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 14:58, 27.07.2013.
Ўқилди: 5524 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик