Кириш Регистрация

"Ман Сити" юлдуз марказий ҳимоячи учун пойгада пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гехи фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни дамда "Манчестер Сити" келаси ёзда "бургутлар" билан шартномаси якунланадиган Гехи учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Таъкидланишича, "шаҳарликлар" Гехини Жон Стоунзнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

"Ливерпуль" ҳам қолган даъвогарлар каби Гехи учун курашни давом эттирмоқда, аммо "Манчестер Сити" бор кучи билан келишувни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. "Кристал Пэлас" ҳимоячисини текинга йўқотмоқчи эмас, "шаҳарликлар" эса январь ойидаёқ унинг учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Жорий мавсумда 25 ёшли Гехи барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:30, 05.12.2025.
Ўқилди: 1406 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик