Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Баҳром Ҳайдаров: «Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Хоразм» учрашуви 1:1 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида «Қўқон-1912»нинг қўли баланд келди (5:4). Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Битта ўйиндан иборат плей-офф учрашувлари жуда асабий кечади. Бугун ҳам шундай баҳс гувоҳи бўлдик. Ҳар икки жамоада ютқазиб қўймаслик босими бўлди. Тенг кураш кечди деб ўйлайман. Худди финалдек учрашувни ўтказдик ва агар баҳс охирида тўп киритганимизла иш пенальтилар сериясига қадар етиб бормасди. Бугун жуда кўп куч йўқотдик.

Агар бутун мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, клубимиз раҳбарияти томонидан олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Муҳими, жамоани Суперлигада олиб қолдик. Бу билан ҳаммани табриклайман. Қийин мавсумни ўтказдик, ҳатто 9 та ўйиндан иборат ғалабасиз церийа ҳам кузатилди. Лекин якунда оғир ҳолатдан чиқиб кета олдик, бу эса жамоамиз шаклланиб бораётганини кўрсатади. Бош мураббий сифатида менда ҳам босим юқори эди, бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.

— Бугун ёш футболчи Мухриддин Пазлидинов захирадан майдонга тушди ва ўйиндан кейин пенальтилар сериясида иштирок этди. Ёш бўлишига қраамай, 11 метрлик нуқтага яқинлашгани таъсирли бўлди.

— Пенальтилар сериясини ўтказиш фунболчиларга ҳам, мураббийга ҳам қийин. Кимнидир бориб теп деб мажбурлай олмайсиз. Шу боис ўзига ишонган футболчилар нуқтага боради. Энг муҳими, футболчи тўпни тепишдан қўрқмаслиги керак, чунки гол ура олмаса ҳам ҳаёт шу билан тўхтаб қолмайди. Бугун бир ўйинчимизга тепасан деб айтганимда қўрқяпман деди. Энди пенальтилар ҳам ўйиннинг бир қисми. Ўйин пайтида тепиш бошқа, ўйиндан кейин тепиш бошқа. Тезроқ якуний қарор қабул қилиш керак бўлади. Бугун ёш бўлишига қраамай, Ҳайдаров ҳам, Пазлидинов ҳам ишонч билан борди ва мўлжалдан адашишмади. Бу эса ҳаммамизни хурсанд қилди.

— Шоҳруҳ Гадоевни эртароқ майдонга туширса бўлмасмиди?

— Мен шундоқ ҳам уни анча эртага майдонга туширдик деб ўйладим. Чунки Шоҳруҳ бу ўйинга тўлиқ тайёр эмасди. Мавсум ўртасида жароҳат олиб, 10 кун даволаниб кейин майдонга тушиш билан мавсум охирида жароҳатдан тузалиб қайтишнинг фарқи бор. Кўпчилик Шоҳруҳни ва умуман ҳамма футболчиларни тўп унда эканлигида кўради, лекин тўпсиз ҳаракатни кузатмайди. Тўпсиз ўйнаганимизда Гадоевнинг кучи етмай қоляпти. Мана энди мавсум тугади ва янги мавсумгача Шоҳруҳ жисмоний томондан ўз устида ишласа янада кучли бўлиб қайтади.

— Клуб олдига келаси мавсум жиддий вазифа қўйилганидан хабаримиз бор. Ҳозирги мураббийлар штаби бу вазифани бажаришга мосми ёки бошқа мураббийлар келадими?

— Ҳаммасини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Агар Сиз биз каби мураббийларни маъқул кўрмасангиз, билмадим, ишламай қўяверамиз. Вазифани бажаришга келадиган мураббий ҳам барибир бизга ўхшаб ишлайди. Мана статистикага қаранг, иккинчи даврадаги натижаларимиз бўйича бешинчи ўринни олибмиз. Жамоамиз учун бу ёмон кўрсаткич эмас. Вазифани бажариш учун албатта номдор мураббий ёки фамилияси чет эллик келиши шарт эмас. Айтиб ўтганимдек, ҳаммаси раҳбарият қарорига боғлиқ. Агар ҳозирги штабга ишонч билдирилса, келаси йилга жамоани тайёрлаймиз.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 09:13, 06.12.2025.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.