Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги «Турон» стадиони билан ишлашда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Лиганинг стадионлар бўйича ишчи гуруҳи МТРК мутахассиси билан биргаликда Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида бўлиб, таъмирлаш жараёнини ўрганди. Ҳозирда «Турон» стадиони тўлиқ янгиланиш жараёнида бўлиб, қурилиш босқичида транслясия стандартлари ва техник талабларнинг инобатга олиниши келгусида муҳим аҳамият касб этади.

Стадионни ўрганиш давомида транслясия бўйича қатор муҳим жиҳатлар келишиб олинди:

- асосий ва офсайд камера платформалари ҳамда майдон атрофидаги камералар жойлашуви нуқталари, уларни кабеллаштириш ва жиҳозлаш масалаларида ўзгаришлар амалга оширилади;

- марказлашган ВАР тизими учун алоҳида зона ва унинг техник таъминоти масаласи режага киритилади;

- ВАР ва кўчма телевзион станциянинг жойлашуви, уларнинг узлуксиз ишлаши учун зарур интернет ва электр таъминоти масаласи жорий қилинади.

«Турон» стадионида барча камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Патчроомъда марказлаштириш тизимини жорий этиш Лиганинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиздаги кўплаб стадионлар бунёд этилаётганда мазкур масала инобатга олинмаган бўлиб, ушбу ҳолат транслясиялар сифатига бевосита таъсир кўрсатиб келади.  

Реконструкция қилинаётган стадиони 12 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, томошабинлар учун ёпиқ томга эга замонавий иншоотга айлантирилмоқда. Стадион ФИФА стандартларига жавоб берадиган сўнгги турдаги сунъий чим, замонавий ёритиш тизими билан жиҳозланади ва келгусида Суперлига учрашувларини қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Арал клуби Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, стадион 2026 йил баҳорида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг ишга тушиши 2026 йилги мавсумда амалга оширилиши белгиланган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:45, 06.12.2025.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик