"Арсенал" Англия чемпионати-2025/26 15-турида "Астон Вилла" меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув "Вилла Парк" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувдаги илк голни Бирмингем жамоаси ҳимоячиси Мэтти Кэш 36-дақиқада киритди. 52-дақиқада лондонликлар ярим ҳимоячиси Леандро Троссард ҳисобни тенглаштирди.
Мезбонларга ғалаба келтирган голга Эмилиано Буэндиа 90+5-дақиқада муаллифлик қилди.
"Арсенал" 33 очко билан АПЛда пешқадамликни давом эттирмоқда. "Астон Вилла" (30) эса 2-ўринга кўтарилиб олди.
Кейинги турда "Арсенал" 13 декабрь куни "Вулверхэмптон"ни қабул қилса, "Астон Вилла" 14 декабрь куни "Вест Хэм" билан куч синашади.
АПЛ. 15-тур
6 декабрь, 17:30
Астон Вилла - Арсенал - 2:1
Голлар: Кэш, 36 (1:0). Троссар, 52 (1:1). Буэндия, 90 (2:1)
Астон Вилла: Мартинес, Матсен, Пау Торрес (Линделеф, 87), Конса, Кэш (Буэндия, 87), Онана (Богард, 75), Камара, Роджерс, Тилеманс, Макгинн (Санчо, 75), Уоткинс (Мален, 66)
Арсенал: Райя, Калафьори (Льюис-Скелли, 86), Инкапье, Тимбер, Уайт, Райс, Субименди, Эдегор, Эзе (Троссар, 46, Мартинелли, 86), Мерино (Дьекереш, 46), Сака (Мадуэке, 79)
Огоҳлантиришлар: Калафьори, 72. Сака, 74
Ҳакам: Бэнкес (Англия)













