Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Флик нима учун Ямални янги позицияга ўтказганини айтди

Баҳо:
+2 | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "ўнлик" позициясида Ламин Ямални синаб кўриш қарорини изоҳлади.

18 ёшли футболчи Ла Лиганинг шанба кунги ўйинида "Бетис"ни (5:3) мағлуб этишга ёрдам берди ва пенальтини аниқ амалга оширди.

Учрашув якунлангач, журналистлар Фликдан нима учун Ямал "ўнлик"да ўйнагани ва унинг ўрнини ҳужумда ўнг томондан Руни Барджи эгаллаганини сўрашди.

"Мен шунчаки уларнинг исмлари ёзилган варақларни қутига солиб, уни силкитдим - шундай танлов қилинди. Ҳазиллашдим. Ўйин олдидан Ламиндан "ўнлик" ролида ўйнашга тайёрмисан, деб сўрадим ва у ижобий жавоб берди. Руни асосий таркибда тушишга лойиқ эди - бугун у ўзини жуда яхши кўрсатди. Ямал ва Барджи майдонда ажойиб тарзда ўзаро ҳаракат қилганини ҳамма кўрди," - дея Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Киритилди: 08:37, 07.12.2025.
Ўқилди: 1749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.