"Қайрат" ўз майдонида "Олимпиакос"га ютқазиб қўйди - 0:1.
Ягона гол 73-дақиқада Жельсон Мартинш томонидан киритилди.
"Қайрат" (1 очко) Чемпионлар Лигаси умумий босқичида бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва сўнгги ўриндан олдинги 35-ўринни эгаллаб турибди. "Олимпиакос" (5 очко) дастлабки ғалабани қўлга киритиб, 26-ўринга кўтарилиб олди.
Кейинги турда "Қайрат" ўз майдонида "Брюгге" билан куч синашади. Ўйин 20 декабрь куни бўлиб ўтади. "Олимпиакос" шу куни ўз майдонида "Байер"га қарши баҳс олиб боради.
ЕЧЛ. 6-тур
9 декабрь, 20:30. «Астана Арена»
Қайрат - Олимпиакос - 0:1
Голлар: Мартинш, 73 (0:1)
Қайрат: Анарбеков, Широбоков, Сорокин, Луиш Мата, Тапалов (Туякбаев, 62), Байбек (Касабулат, 82), Глейзер, Рикардиньо (Громыко, 46), Зария (Жоржиньо, 46), Мрынский, Эдмилсон (Станоев, 82)
Олимпиакос П: Тзолакис, Бьянкон, Пирола, Ортега, Родиней, Эссе (Дани Гарсия, 84), Музакитис, Шикинью (Стрефецца, 62), Мартинш, Поденсе (Тареми, 62), Эль-Кааби
Огоҳлантиришлар: Туякбаев, 70 - Эссе, 14. Бьянкон, 35













