"Челси" марказий ҳимоячиси Уэсли Фофана Чемпионлар лигаси доирасида "Аталанта"га қарши ўйинда жароҳат олди.
Француз иккинчи бўлим бошланиши арафасида майдонга тушди, аммо 76-дақиқада жароҳати туфайли алмаштирилди.
"Фофананинг кўзида муаммо пайдо бўлди. У қийинчилик билан кўраётганди, шунинг учун муаммо анча жиддий, аммо умид қиламанки, у шанба куни ўйнай олади," - дея Маресканинг сўзларини келтиради журналист Бобби Винсент.













