Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

"Мени кечир": Каррагер Салоҳдан узр сўради

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "қизиллар"нинг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан узр сўради. Аввалроқ эксперт мисрликнинг хатти-ҳаракатларини "шармандали" деб атаганди.

- "Мо", сени хафа қилган бўлсам, кечир. Сен менга доим "Ливерпуль" футболчиси сифатида ёқардинг. Аммо майдондан ташқарида ҳам муносиб хатти-ҳаракатларни кўрсатиш керак," - дея Каррагернинг сўзларини келтиради Liverpool Echo.

Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан бери мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 33 ёшли футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил этади.

Салоҳ Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 13 та ўйин ўтказди. Ҳужумчи 4 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 16:32, 10.12.2025.
Ўқилди: 1649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик