Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 3-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Карлос Алкарас ATP томонидан “Ҳалол ўйин” мукофоти билан тақдирланди

Баҳо:
+ | -

“Катта дубулға” турнирларининг олти карра ғолиби, жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси ҳисобланган испаниялик теннисчи Карлос Алкарас уч йил ичида иккинчи бор Стефан Эдберг номидаги “Ҳалол ўйин” мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақида ATP матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу номинацияда Алкарас канадалик Феликс Оже-Аляссим, болгариялик Григор Димитров ва норвегиялик Каспер Руудни ортда қолдирди. Номзодлар Халқаро теннис журналистлари ассоциацияси (ITWA) томонидан овоз бериш орқали аниқланган бўлиб, ғолиб илк бор дунёнинг амалдаги ва собиқ биринчи ракеткалари бўлган 29 нафар теннисчи томонидан танланган.

Алкараснинг бу йилги энг ёрқин фейр-плей намойишларидан бири Роланд Гарросъда Бен Шелтонга қарши 4-босқич баҳсида юз берди. Ўша эпизодда Алкарас тўпни қайтариш учун максимал даражада чўзилиб, зарба берди. Дастлаб очко Алкарасга берилган эди, бироқ у дарҳол ҳакамга мурожаат қилиб, зарба пайтида ракеткани қўлидан чиқариб юборгани ва тўпни ракетка қўлида бўлмаган ҳолатда қайтарганини айтди. Қоидаларга кўра, бундай эпизодда очко Шелтонга берилиши керак эди.

“Буни айтмасам, ўзимни айбдор ҳис қилардим”, — деган эди Алкарас ўйин якунида.

Эндиликда Алкарас ушбу кўрсаткич бўйича Тодд Мартин, Алекс Корретха ва Парадорн Шричапан билан тенглашди. Рўйхатнинг юқори қисмида эса “Катта дубулға” турнирларининг 20 карра чемпиони Рожер Федерер (13 марта) етакчилик қилмоқда. Ундан сўнг Стефан Эдберг ва Рафаэль Надаль (ҳар иккиси 5 мартадан), шунингдек, Патрик Рафтер (4 марта) қайд этилган.

22 ёшли испаниялик теннисчи ушбу мукофотни илк бор 2023 йилда қўлга киритган, у ўша мавсумни ATP рейтингида биринчи ўринда якунлаган эди. 2025 йилги мавсумда эса Карлос иккита “Катта дубулға” турнири — Roland Garros ва US Open мусобақаларида ғолиб бўлди, учта Masters турнирини ютди ва учта ATP 500 тоифасидаги мусобақада зафар қучди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:33, 10.12.2025.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [5591]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [3687]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2610]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [2250]

«Реал» Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди [2176]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [2022]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1933]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1640]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1567]

«Барселона» ёзги трансфер ойнаси учун тўртта асосий нишонни белгилаб олди [1558]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик