"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган "Атлетик" (0:0) учрашувидан кейин жамоа дарвозабони Унаи Симонни мақтади.
"Эслайсизми, мен уни [Испания терма жамоасида] майдонга туширганимда матбуот мени танқид қилганди. Учинчи дарвозабон сифатида уни олганимизда таваккал қилгандик, буни ҳеч ким кутмаганди.
У ҳозирда дунёнинг исталган жамоасида юқори савияда ўйнашга лойиқ, шунинг учун мен жуда бахтлиман. Охирида мен унга: "Вау, сен менга қарши энг яхши ўйинингни ўтказдинг!" - дедим", - дея Энрике сўзларини келтиради L'Equipe.













