Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Freestyle Chess Grand Slam. Жавоҳир Синдоров 4-ўринни эгаллади ва 60 минг долларни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Африка Республикасида Freestyle Chess Grand Slam мусобақаси якунига етди.

Мукофот жамғармаси 660 минг доллар бўлган турнирда дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси иштирок этди. Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон), Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана (АҚШ), Винсент Кеймер (Германия), Аржун Эригаиси (Ҳиндистон), Левон Аронян (АҚШ), Ханс Ниэманн (АҚШ), Парҳам Максудлу (Эрон) ҳам ушбу турнирда бош соврин учун кураш олиб борди.

Бугун, 11 декабрь куни турнирнинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари ўтказилди. Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси, 2025-йилги Жаҳон Кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров дунёнинг тўртинчи рақамли гроссмейстери Винсент Кеймерга қарши дона суриб, ҳар иккала партиядан имкониятни бой берди ва мусобақада 4-ўринни эгаллади.

Синдоров 8 имкониятдан 6,5 очко жамғарган ҳолда саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган эди. Турнир регламентига кўра, дастлабки уч ўринни эгаллаган шахматчи плей-оффда ўзига рақиб танлаш имкониятига эга бўлди. Саралаш босқичи ғолиби бўлган Жавоҳир саралашда охирги ўринни эгаллаган Парҳам Максудлуни рақиб сифатида танлаган эди. Ярим финалда эса дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров саралаш босқичидаги рапид баҳсида Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана устидан зафар қучган эди.

Мусобақада 4-ўринни эгаллаган Синдоров 60 минг АҚШ доллари билан тақдирланди. Мусобақа ғолиби Левон Аронян 200 минг, 2-ўрин соҳиби Магнус Карлсен 120 минг ва 3-ўрин эгаси Винсент Кеймер 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров 13–24 декабрь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказиладиган Теч Маҳендра халқаро шахмат лигаси турнирида иштирок этади. У мукофот жамғармаси 1 000 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада Вишванатан Ананд бошчилигидаги “Ганга гроссмейстерлари” жамоаси таркибида баҳсларга киришади. Унинг бугунги рақиби Винсент Кеймер ҳам шу жамоа таркибига киритилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:31, 11.12.2025.
Ўқилди: 1558 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [9309]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2755]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1909]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1804]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1747]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1692]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1500]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1438]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1376]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1335]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик