Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Қарши давлат университети ЎзПФЛ талабига жавоб берадиган стадион барпо этади

Баҳо:
+ | -

2025 йилги мавсумдан эътиборан Лига аъзолари сафига қўшилган Қарши давлат университетининг "Лочин" жамоаси Биринчи лигадаги дебют мавсумидаёқ футбол жамоатчилиги эътиборига тушди. У ўзининг илк уринишидаёқ "Сурхон" ва "Андижон" сингари Суперлига клубларини Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборишга эришди ва мусобақанинг 1/8 финал босқичига қадар етиб келди.

Лочин, шунингдек, Биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичига қадар етиб борди. Учрашувларни ташкил этиш, жамоа билан ишлаш ва бошқа жабҳаларда Қарши давлат университети йил аввалидаги келишувларга тўлиқ риоя қилганлигини эътироф этиш лозим. Қайд этиш керак, шу йилнинг 7 апрель куни университет ректори Дилмурод Набиев Лига офисига ташриф буюрган ва икки томон ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишув имзоланганди.

Шу асосда Қарши давлат университети ҳудудида жойлашган стадионни катта учрашувларга тайёрлаш ишлари бошланди. 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қаршида бўлиб, Лочин ўз уй учрашувларини ўтказиши учун мўлжалланган стадиондаги таъмирлаш ишлари билан танишди.

Айни вақтда стадион трибуналари, жамоалар ва ҳакамларнинг кийим алмаштириш хоналари, комиссар ва тиббиёт хоналари, матбуот анжумани зали тўлиқ янгидан таъмирдан чиқарилмоқда. Учрашув давомида келажакда стадионда ВАР тизими фаолият олиб бориши эҳтимоли ва ўйинларни телетрансляция қилиш масаласи, бу йўлда трибуна ости ва майдон атрофини кабеллаштириш, келажакда стадион прожекторлари қандай тартибда ўрнатилиши каби масалалар муҳокама қилинди.

Қарши давлат университетига қарашли ўйингоҳ майдони Лига талаби асосида дренаж ва суғориш тизимларини ўз ичига олган. Майдоннинг икки четида трибуналар мавжуд бўлиб, у умумий ҳисобда 1 400 нафар томошабинга мўлжалланган. Ҳудудда келажакда қолган икки томон учун ҳам трибуналар ташкил этиш имконияти мавжуд. Мўъжаз арена келаси йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Стадионнинг ўқув биноларига яқин эканлиги келажакда Лочин жамоаси университетнинг ажралмас қисмига айланиши ва талабларнинг учрашувни бевосита кузатиб бориши каби масалаларга қўшимча имкониятлар беради.

Айни вақтда Лига Лочин жамоасининг Пролигада иштирок этиши юзасидан ҳужжатларни тайёрламоқда. Мазкур масала тўлиқ ҳал этилса, тарихий воқеа Лига расмий саҳифаларида расман эълон қилинади. Университет стадиони тайёр ҳолатга келгунига қадар эса "Лочин" рақибларини Қаршидаги "Геолог" стадионида қабул қилиши кўзда тутилган. Мазкур масала Шўртан газ-кимё, университет ва Лига ўртасида келишилиниши белгиланган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:02, 12.12.2025.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.