Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячилари Антонио Рюдигер ва Дин Хёйсен "Алавес"га қарши Ла Лига 16-тур ўйинидан аввалги сўнгги умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди.
Рюдигер мушаклари билан боғлиқ муаммолар сабаб кечаги машғулотларда қатнашмаган эди. Хёйсен ҳам айнан мушак муаммолари сабаб 5 та ўйинни ўтказиб юборган.
Эртага "қироллик клуби" ҳимоя марказида айнан Рюдигер - Хёйсен тандемини кўриш эҳтимоли юқори.













