Кириш Регистрация

"У жуда кучли ва бутун жамоа кучини кўрсатмоқда": Диаш "Манчестер Сити" футболчиси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" етакчи ҳимоячиси Рубен Диаш жамоадоши - норвегиялик марказий ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.

"Эрлинг жуда кучли. Шу зайлда давом этаверсин. У жамоамизнинг бутун қудратини кўрсатади, у асосий етакчилардан бири. Унинг статистикаси шуни кўрсатадики, у ҳали ҳам жуда оч. Клубнинг бошқа футболчиларида ҳам шундай кайфият бўлиши керак," - дея португалияликнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Скандинавиялик тўпурар 2025/2026 йилги мавсумда 21 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

25 ёшли Холанднинг бозор нархи 200 миллион еврони ташкил этади. Норвегияликнинг шартномаси 2034 йил июнь ойи охирида тугайди.

Киритилди: 13:03, 14.12.2025.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик