Кириш Регистрация
09/01 00:45 Милан 1-1 Женоа
09/01 01:00 Арсенал 0-0 Ливерпуль
09/01 19:00 Қирғизистон 1-2 Вьетнам
09/01 21:30 Иордания 3-2 Саудия Арабистони
10/01 01:00 Хетафе - Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА - Япония
10/01 16:30 Ливан - Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо - Бетис
10/01 19:00 Эрон - Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе - Пиза
10/01 19:00 Комо - Болонья
10/01 20:15 Вильярреал - Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома - Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио

Гулистондаги стадион 16 минг мухлисга мўлжаллаб таъмирланмоқда

Баҳо:
+ | -

2026 йилнинг иккинчи ярмида республикамизда яна бир янги стадион қад ростлайди. Кеча — 13 декабрь санасида Лига ишчи гуруҳи Гулистон шаҳрида бўлиб, мазкур стадион лойиҳаси билан танишиб чиқди.

12 декабрь куни Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аренага ташриф буюриб, унда амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифаларни белгилаб берган бўлиб, бунда Лига талаблари инобатга олиниши лозимлиги, ташкилот ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтганди. 13 декабрь кунги учрашувдан сўнг амалга оширилаётган ишлар кўздан кўчирилди.

Лига биринчи навбатда қурилиш давомида телетрансляциялар масаласи инобатга олиниши лозимлиги бўйича суҳбатлашди. Бунда камера платформалари қай тартибда жойлаштирилиши, қурилиш давомида кабел тизимлари пухтка ўтказилиши, Гулистонга катта футболнинг эҳтимолий қайтиши инобатга олиниб, VAR хонаси қандай ишлаши, кўчма телевизион стансияларнинг жойлашув нуқталари келишиб олинди.

Шунингдек, стадионда медиа трибуна бунёд этиш, матбуот анжуманлари, шарҳловчилар хонаси, техник зона қандай кўринишда бўлиши каби масалаларда фикр алмашилинди. Стадион майдонида дренаж ва суғориш тизими битказилган, ишнинг шу ва кейинги — майсани парваришлашгача бўлган қисми учун Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони парвариши билан шуғулланаётган мутахассислар жалб этилгани эътиборга молик.

Гулистондаги стадион 16 минг мухлис учун мўлжалланган бўлиб, майдон периметри бўйлаб тўрт томонлама трибуналардан фақатгина техник зона томондагиси янгидан қурилади. Стадионга замонавий табло ўрнатилади, ёритиш тизими тўлиқ қайта демонтаж қилиниши кўзда тутилган. Лойиҳа 2026 йилнинг иккинчи ярмида қабул қилиб олиниши режалаштирилган. Унга қадар "Гулистон" клуби рақибларини Янгиерда қабул қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:09, 14.12.2025.
Ўқилди: 1214 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.