Франция чемпионатининг 16-турида "Марсель" ўз майдонида "Монако"ни мағлуб этди - 1:0.
Ягона гол 82-дақиқада мезбонларнинг англиялик ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд томонидан киритилди. Бундан икки дақиқа олдин VAR "Монако"нинг англиялик форварди Фоларин Балогуннинг голини офсайд туфайли инобатга олмади.
"Марсель" 16 ўйиндан сўнг 32 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди. "Монако" 16 ўйиндан кейин 23 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.
Марсель - Монако - 1:0
Гол: Гринвуд, 82 (1:0)
Марсель: Рульи, Павар (Балерди, 58), Агерд, Мурильо (Пайшан, 58), Вермерен (Надир, 81), Кондогбья (О`Райли, 46), Хейбьерг, Эмерсон, Веа, Гринвуд, Обамеянг (Бакола, 86)
Монако: Градецки, Керер, Салису, Кайю Энрике, Вандерсон, Закария, Камара (Биерет, 86), Минамино (Иленихенья, 86), Головин, Аклиуш, Балогун
Огоҳлантиришлар: Кондогбья, 40. Гринвуд, 83 - Вандерсон, 64













