Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Манчестер Юнайтед" Араухони ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" ҳимоячиси Максимилиано Араухонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Инглиз клуби скаутлари футболчини мунтазам кузатиб борди. Араухо кўпинча чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди, лекин вингер сифатида ҳам ўйнаши мумкин. Футболчининг "Спортинг" билан меҳнат шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган, бу эса португал клубига унинг хизматлари учун катта миқдорда пул талаб қилиш имконини беради. Transfermarkt портали футболчининг нархини 17 млн еврога баҳоламоқда.

Максимилиано Араухо бу мавсумда "Спортинг" сафида 18 та ўйин ўтказди. Уларда ҳимоячи учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:53, 16.12.2025.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.