"Милан"нинг франциялик дарвозабони Майк Меньян қишки трансфер ойнасида клубни тарк этмайди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Милан" Меньянни қишда таклиф олган тақдирда ҳам қўйиб юбормайди. Шу билан бирга, "россонерилар" шартномани узайтириш масаласи бўйича февраль ойи охиригача Меньяндан якуний жавобни эшитмоқчи.
Дарвозабон "Милан" сафида 2021 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ўтказиб юборди ва 8 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
30 ёшли Меньянинг "Милан" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари французнинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













