«Насаф» футбол клуби сўнгги уч мавсум давомида Олмалиқнинг ОКМК жамоасида ижара асосида тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Ойбек Рустамовни «Қўқон-1912» клубидан тўлиқ трансфер қилди.
Ойбек Рустамов фаолияти давомида «Қўқон-1912» ҳамда ОКМК жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Футболчи "аждарлар" билан уч йиллик шартнома имзолади.













