"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Борнмут" қанот вингери Антуан Семеньонинг ҳақиқий мухлиси ҳисобланади.
Фабрицио Романо хабарига кўра, 40 ёшли португалиялик мутахассис 25 ёшли ганаликнинг трансферини жуда ҳам истайди, аммо бу борада манкунианликлар ҳали ҳеч қандай музокараларни бошламаган.
Transfermarkt 65 миллион еврога баҳолаётган футболчини қишда 74 миллион евролик товон пули эвазига сотиб олиш мумкин.
Семеньо жорий мавсумда 16 та ўйинда 7 та гол уриб, 3 та ассист берди.













