Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

“Брентфорд” устози: “Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олиши керак эди”

Баҳо:
+ | -

Англия Лига Кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган баҳсда “Манчестер Сити” “Брентфорд”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Кит Эндрюс ўйин ҳақида фикр билдирар экан, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановга қизил карточка берилмаганини айтди. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.

“Мен ҳар доим ҳакамларни ҳимоя қилишга тайёрман; бу жуда қийин иш. Бироқ, бу вазиятда улар хато қилди. Воқеани қайта кўриб чиқдим. Шаде дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Бироқ рақиб футболчиси қўпол ҳаракат билан уни тўхтатиб қолган. Бундай ҳолатда ўйинчига қизил карточка берилиши керак эди. Агар ҳакам бу вазиятда қизил карточка берганида, бу бизга катта устунлик берган бўлар эди”, дейди ирландиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” ҳамда “Брентфорд” ўртасидаги баҳснинг 16-дақиқасида Абдуқодир Ҳусанов рақиб футболчиси Кевин Шадега нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Учрашув ҳаками ўзбекистонлик футболчининг ушбу ҳаракати учун сариқ карточка билан жазолади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:46, 18.12.2025.
Ўқилди: 1970 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.