Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг - Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал - Байер
18/03 01:00 Челси - ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл

Олександр Усикнинг Қримдаги мол-мулки тортиб олинди

Баҳо:
+ | -

Украиналик боксчи Олександр Усикнинг Қримдаги мол-мулки мусодара қилинди. Бу ҳақда Қрим Давлат кенгаши спикери Владимир Константинов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Константиновнинг айтишича, Киев билан ҳамкорлик қилган ва бир вақтнинг ўзида Қрим ҳудудида даромад топиб келган 84 нафар жисмоний ва юридик шахсга тегишли мол-мулк мусодара қилинган. Улар орасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Олександр Усик ҳам бор.

Қайд этилишича, Усик Россия томонидан бошланган урушни бир неча бор очиқ танқид қилган ҳамда Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш тадбирларини ташкил этган. Унинг ушбу ҳаракатлари ортидан 2022 йил апрель ойида Симферопол шаҳар кенгаши (Қрим) уни шаҳар фахрий фуқароси унвонидан маҳрум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Олександр Усик 20 июль куни бўлиб ўтган сўнгги жангида британиялик Даниэль Дюбуани мағлуб этиб, иккинчи бор супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди. 38 ёшли боксчи WBC, WBA ва WBO камарлари билан бирга IBF чемпионлик титулини ҳам қўлга киритди. Ноябрь ойида эса Усик WBO камаридан воз кечиб, мутлақ чемпион унвонини йўқотди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:31, 19.12.2025.
Ўқилди: 1134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.