Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Футзал. Ўзбекистон суперкамбэк эвазига Россияни мағлуб этди!

Баҳо:
+ | -

Футзал ишқибозлари катта қизиқиш билан кутган Ўзбекистон – Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳамюртларимизнинг ажойиб камбеки ва иродали ғалабаси билан якунланди. Биринчи таймдан сўнг 0:2 ҳисобида ортда қолаётган йигитларимиз иккинчи таймда характер кўрсатиб, рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол киритишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки ўн дақиқа ичида Ўзбекистон терма жамоаси икки бор гол уриш имкониятини яратди, аммо ундан фойдалана олмади. Россия терма жамоасининг эса илк хавфли ҳужуми гол билан якунланди — Антон Цоколов ҳисобни очди. Бу гол футболчиларимиз руҳиятига маълум даражада таъсир қилди. 14-дақиқада эса жарима майдони ичида Григорий Валеев эътибордан четда қолди ва ҳисоб 0:2 кўринишига келди.

Иккинчи таймнинг илк сониялариданоқ танаффус пайтида мураббийлар штаби футболчилар билан тўғри ишлагани яққол сезилди. Ташаббусни тўлиқ қўлга олган Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонларни ўз жарима майдонига қамаб қўйди. Узоқ вақт гол ура олмаслик ҳам йигитларимизнинг иштиёқини сўндирмади. Аксинча, улар янада катта ғайрат билан ғалаба йўлини қидиришда давом этишди.

33-дақиқада Музаффар Ахаджонов индивидуал маҳорати эвазига биринчи жавоб голини урди — 1:2. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Шаҳрам Фахриддинов қанотдан узатилган тўпни дарвоза тўрига жойлади ва ҳисоб тенглашди — 2:2. Учрашувнинг сўнгги сонияларида эса Акбар Усмонов Россия жамоасининг “сунъий кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтиш” тактикасини жазолаб, ғалаба голини киритди — 3:2!

Бу Ўзбекистон терма жамоасининг қисқа вақт ичида жаҳоннинг ТОП-10 талигидаги иккинчи рақиб устидан қўлга киритган ғалабаси бўлди. Ёдингизда бўлса, Ислом Бирдамлиги ўйинлари арафасида Тошкентда Қозоғистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилган эди. Энди эса Россия терма жамоаси Бухорода мағлубиятни тан олди.

Бош мураббий Нодир Элибоев ва унинг жамоаси Осиё кубоги–2026 мусобақасига тайёргарликни тўғри йўналишда олиб бораётганини яна бир бор исботлади. Бироқ бу билан чекланиб қолмаслик керак. Изланиш ва меҳнатни давом эттириш зарур. Шундагина қитъа чемпионатида ҳам қўйилган мақсадларга эришиш мумкин бўлади.

ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
19 декабрь 2025 йил, жума
ЎЗБEКИСТОН – РОССИЯ — 3:2 (0:2)
Голлар: 0:1 — Антон Цоколов (10ʼ), 0:2 — Григорий Валеев (14ʼ), 1:2 — Музаффар Ахаджонов (33ʼ), 2:2 — Шахрам Фахриддинов (37ʼ), 3:2 — Акбар Усмонов (40ʼ)
Огоҳлантириш: Сергей Денисов (9ʼ)

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 20:30, 19.12.2025.
Ўқилди: 2028 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2237]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2203]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1931]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1797]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1736]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1639]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1619]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1618]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик