Кириш Регистрация

"Эвертон" Грилишни сақлаб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Эвертон" бош мураббийи Дэвид Мойес жорий мавсум якунига қадар "Манчестер Сити"дан ижарага олинган қанот ҳужумчиси Жек Грилишни жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "ирислар" "шаҳарликлар" билан унинг ҳозирда 50 млн фунт (57 млн евро) бўлган товон пулини камайтириш бўйича келишиб олмоқчи. Таъкидланишича, 30 ёшли ҳужумчи ҳам Ливерпулда қолишни истамоқда.

Жорий мавсумда Грилиш барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 25 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:33, 20.12.2025.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик